2020 йил бошидан буён мол гўшти Россияда рекорд даражада қимматлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия гўштни қайта ишлаш Миллий иттифоқига асосланиб.
Маълум бўлишича мол гўшти йил бошидан буён 17,5 %га қимматлашиб янги рекорд ўрнатган. Хусусан 2019 йилнинг ноябрь ойида 1 тонна мол гўштининг улгуржи нархи 243,87 минг рубл бўлган бўлса, 2020 йилнинг ноябрида – 356,8 минг рублни ташил қилган.
Маълум бўлишича, мол гўшти қимматлашиши муносабати билан россияликлар унинг ўрнига кўпроқ парранда гўшти ёки чўчқа гўштини истеъмол қилишга ўтишган. Бугунги кунда мол гўштининг асосий истеъмолчилари - меҳмонхоналар, ресторанлар, ижтимоий муассаса (мактаб, боғча) ва қайта ишловчи корхоналардир.
Маълумот учун, Россияда йилига ўртача ҳисобда 2 млн тоннадан ортиқ. Йиллик ишлаб чиқариш миқдори эса 1,65 млн тоннани ташкил қилади. Қолган мол гўштини Россия Беларус Республикаси (191 минг тонна) Парагвай (51 минг тонна) ва Бразилиядан (40 минг тонна) импорт қилган.
Россияга мол гўшти ҳар йили ҳукумат томонидан ажратиладиган квоталарга мувофиқ импорт қилинади. Хусусан 2020 йилда квота 517 минг тоннани ташкил қилган эди. Шу билан бирга АҚШ ЕИ ва Украинадан гўшт маҳсулотлари олиб кириш мутлақ тақиқланган.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан телефон мулоқоти чоғида Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётини қоралади, деди президентнинг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.