Россияда 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси 9-синф ўқувчисига тажовуз қилгани айтилмоқда

Россияда 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси 9-синф ўқувчисига тажовуз қилгани айтилмоқда

Россиянинг Невский туманида номаълум эркак мактабга шошилаётган 9-синф ўқувчисига жинсий тажовуз қилди. Бу ҳақда Фонтанка хабар берди.

Маҳаллий аҳолидан бири воқеа арафасида полицияга хабар берган. Аёлнинг айтишича, тахминан эрталаб соат 9 ларда "Большевиков" шоҳ кўчаси бўйлаб, 1-уй 26-хонадон ёнида эркак 15 ёшли қизга ҳужум қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, у мактаб ўқувчисига нисбатан жинсий тажовуз қилган.

Жабрланувчи ҳужумчини батафсил тасвирлаб бера олди. Бундан ташқари, кўча камералари портретни яратиш ва гумондорни аниқлашда ёрдам берди.

Кечки соат ўнларда тезкор ходимлар 42 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди.

Ҳолат юзасидан «Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!