Россия Украинага қарши урушда мушуклардан фойдаланмоқда

Россия Украинага қарши урушда мушуклардан фойдаланмоқда

Россия Украинага қарши урушда мушуклардан фойдаланмоқда. Бу ҳақда Россия маҳаллий нашрлари тарқатган хабарга асосланиб, The Moscow Timeс хабар берди.

Манбада айтилишича, Украина шарқий фронтида руслар томонидан қазилган окоплар тизимида каламушлар ва бошқа кемирувчилар кўпайган. Аскарлар ва бошқа ходимлар учун юбориладиган озиқ-овқат ва кийим-кечак воситаларининг окопларда сақланиши зараркунандаларнинг кўпайишига олиб келган.

Армия бу янги “офат”га қарши курашиш учун мушуклардан фойдаланишга қарор қилган. Россия ичкарисидаги кўплаб кўнгилли фуқаролар ҳам кемирувчилар билан курашиш учун фронтга ўз мушукларини жўната бошлаган.

“Улуғ Ватан уруши (Иккинчи жаҳон уруши) даврида мушуклар Эрмитажни сақлаб қолишган. Айни пайтда ҳам биз уларнинг ёрдамига эҳтиёж сезяпмиз”, — деган Россиянинг Татаристон Республикасидаги ҳарбий-ватанпарварлик клуби раҳбари Андрей Малигин.

Татаристонда “фронт мушуклари” деб номланган дастур ишга туширилган. Ушбу дастур аҳолидан қабул қилинган жониворларни зараркунандалар билан боғлиқ вазият оғирлашган ҳудудларга юбориш билан шуғулланади.

Соғлиқни сақлаш муассасалари Россия мудофаа чизиғида турган рус аскарлари орасида сичқон ва каламушлар сабабли турли хавфли касалликлар тарқала бошлаганини хабар қилган. Нам ва ёмғирли ҳаво сабаб ҳозирча касалликларга қарши курашиш имкони бўлмаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!