Деярли бир йилдан бери майдонга тушмаган Россия терма жамоаси айни дамда Бишкекда Қирғизистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқда.
Ўйин Москва вақти билан соат 17.00 да бошланган. Иккинчи таймда ҳисоб 1:1.
Валерий Карпин жамоаси сўнгги матчни 2021 йилнинг 14 ноябрь куни Хорватияга қарши ўтказган эди (0:1).
2022 йил март ойидан бошлаб Россия термаси плей-оффда иштирок этиши керак эди, аммо Украина воқеалари туфайли рухсат берилмади.
Валерий Карпов айтишига кўра, ушбу ўйин формани сақлаб қолиш учун назорат ўйин бўлади. Карпин буни россиялик футболчиларнинг тайёрлик даражасини баҳолаш имконияти сифатида кўришини айтди.
Навбатдаги ўртоқлик учрашувлари Эрон ва Босния ва Герцеговина билан ўтказилиши мумкин
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.