Россия Премьер-лигасида илк футболчи коронавирусга чалинди

Россия Премьер-лигасида илк футболчи коронавирусга чалинди

Москванинг «Локомотив» клуби ҳужумчиси Жефферсон Фарфаннинг коронавирусга топширган тести ижобий чиқди, дея хабар бермоқда Baza.

Перулик 35 ёшли форвард Россия Премьер-лигасида коронавирус юқтирган дастлабки футболчига айланди. Манбада айтилишича, футболчида 15 май куни пневмания аниқланиб, сўнг коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган. Фарфан 22 мартдан буён Москва вилоятидаги уйида яшаётганди.

«Локомотив» клуби ҳам легионер футболчисининг инфекцияга чалинганлигини тасдиқлади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!