Россиянинг Порт-Судан яқинида ҳарбий-денгиз базасини ташкил этиш режаси собиқ президент Умар ал-Башир давридан, 2019 йилдан бери ишлаб чиқилаётган бўлиб, дастлабки келишув 2020 йил ноябрда имзоланган.
Бироқ, ҳарбийларнинг ҳокимиятни эгаллаши ва 2023 йилда уруш бошланиши туфайли келишув ноаниқ аҳволда қолди. Таклиф этилаётган 25 йиллик келишув Россияга ҳарбий кемалар, шу жумладан, ядровий кучлантирилган кемаларни жойлаштириш ва 300 нафаргача ҳарбий хизматчи учун денгиз логистика марказини яратиш имконини беради.
BBC хабар беришича, Россиянинг Порт-Суданга қизиқиши Суриядаги ҳарбий активларини йўқотиш хавфи туфайли кучайган.
Яқинда Суриянинг янги ҳукумати Россияга ўзининг ягона хорижий ҳарбий-денгиз базаси жойлашган портни ижарага олиш имконини берувчи шартномани бекор қилди. Бу вазият Россияни муқобил стратегик жойларни излашга ундади ва Порт-Судан асосий мақсадга айланди.
Қизил денгизнинг стратегик йўналиши глобал савдо ва мудофаа учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга, шу боис у Россиянинг денгиз кучларини кенгайтириши учун жозибали ҳудудга айланмоқда.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
2021 йилдан буён Бухорода араб тилидан дарс бериб келган Шерзод Жўраев Пешку тумани суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (МЖТК)нинг 94-241ва 34-моддалари (ноқонуний диний таълим бериш)да айбли деб топилиб, 7 суткага қамалди.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.