Қайд этилишича, котибиятига 19 февраль куни Наманган вилоятида яшовчи Х.Х. (аёл) дан мурожаат келиб тушган. Мурожаатда аёл Россиянинг Қозон шаҳрида ўзининг 12 ёшли қизи Н.У., 9 ёшли ўғли Ж.Н. ҳамда турмуш ўртоғи К.Г. билан бирга яшаганини маълум қилган.
Х.Х. 2024 йилнинг 12 февраль куни эри ўғлини ургани сабабли бола полиция томонидан касалхонага жойлаштирилганини, хорижда яшашга оид тегишли ҳужжатлар тақдим этса, полиция болани онага қайтаришини маълум қилганини, ҳужжатлардаги камчиликларни бартараф этиш учун Қозоғистон ҳудудига ўтганини ҳамда тақиқ туфайли Россияга қайта кира олмасдан Ўзбекистонга қайтиб келганини билдирган. Аёл Қозон шаҳрида қаровсиз қолиб кетган болаларини Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам сўраган.
Мазкур ҳолат болалар омбудсмани сўрови асосида Ташқи ишлар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан ўрганилган.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари томонидан олиб борилган ўрганиш натижасида ИИВ органлари билан алоқа ўрнатилган. Аниқланишича, вояга етмаган Ж.Н. ва Н.У. лар Қозон шаҳридаги 41-сонли ўрта мактабда таълим олгани ва мактаб ҳудудида отаси Г.К. томонидан ўғлига нисбатан жисмоний куч ишлатилгани сабабли, улар 18-сонли болалар шифохонасида тиббий кўрикдан ўтказилган ва даволанишга эҳтиёж мавжуд эмаслиги аниқланган.
Шу билан бирга, Бош консулхона томонидан Қозон шаҳри Вахитов ва Приволжск тумани васийлик органи билан музокаралар олиб борилиб, васийлик органи ота-онаси Россияга киришга имконияти йўқлигини инобатга олган ҳолда болаларни Ўзбекистонга юборишга рухсат берган.
Идораларнинг изчил ва ўзаро тезкор чоралари натижасида, ИИВ томонидан 15 апрель куни вояга етмаган Н.У. ва Ж.Н. Ўзбекистонга қайтариб олиб келинган ва онаси қарамоғига топширилган.
Аввалроқ 2023 йилда бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисида фуқаролар, болалар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари томонидан жами 443 та мурожаат қабул қилиниб, ўрганилгани тўғрисида хабар берилганди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ масаласида ўзининг сиёсий қарорини кеч қабул қилганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадамда кечикканлик минтақавий зиддиятларни чуқурлаштирди.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.