Россия гази Европа орқали Осиёга боради

Россия гази Европа орқали Осиёга боради

Россия кўплаб суюлтирилган газни Европага экспорт қилади, унинг катта қисми Осиё-Тинч океани минтақасидаги мамлакатларга қайта экспорт қилинади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Европа биринчи департаменти директори Артем Студенников гапирди.

Унинг қайд этишича, Россия газига миллий квоталар белгилашни таклиф қилаётган АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқчилари реэкспортни ёқтирмайди.

Eвропа кўп ўн йиллар давомида Россия газининг асосий бозори бўлиб келган ва Украинадаги тўлиқ миқёсдаги урушдан олдин экспорт 150 миллиард долларни ташкил этган. Санкциялар туфайли ҳажм 85 миллиард долларга камайди.

Натижада, Россия ўз экспортини Осиё мамлакатларига ўтказа бошлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!