Қозоғистон давлатлар ўртасидаги янги савдо қоидалари туфайли Россия Федерациясидан электр энергиясини қимматроқ сотиб ола бошлади. 2023 йилнинг иккинчи ярмида таъминотнинг ўртача қиймати деярли учдан бирига ошиб, соатига 1 кВт учун 5 рублдан ошди, деб ёзади «Коммерсант».
2023 йилнинг июль-декабрь ойларида Қозоғистон Россия Федерациясидан 3 миллиард кВт/соатдан ортиқ энергия сотиб олди, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 156 фоизга кўпдир. Қиймати 172 миллион долларни ташкил этди (ўсиш 175 фоиз). Доллардаги ўртача таъминот нархи 7,5% га, 1 кВт / соат учун $ 0,057 гача, рублда эса деярли учдан бирига, 5,4 рублгача ўсди.
Мамлакатлар ўртасидаги савдонинг янги қоидаларига кўра, Қозоғистон кейинги кун етказиб берилган ҳар бир соат учун Россия Федерациясидан электр энергияси сотиб олишни режалаштириши керак.
Қозоғистон учун электр энергияси тарифлари 1 июлдан оширилган бўлса, аввалроқ Қозоғистон томони бозор нархидан паст тўлаган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.