Россия: "АҚШдаги ваҳшийликларга кимдир жавоб берадими?"

Россия: "АҚШдаги ваҳшийликларга кимдир жавоб берадими?"

Москва тегишли халқаро ташкилотларни Америка полициясининг Қўшма Штатлардаги норозилик намойишларини ёритувчи оммавий ахборот воситалари вакилларига, шу жумладан россиялик журналист Михаил Тургиевга нисбатан қилган ваҳшийликларига жавоб беришга чақирмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлигининг якшанба куни тарқатган шарҳида айтилади.

"АҚШда Жорж Флойд ўлдирилганидан кейин бошланган норозилик намойишларини ёритишда полиция зўравонлиги ва журналистларга қарши асоссиз ҳибсга олиш ҳолатлари кўпайганидан хавотирдамиз, — дейилади вазирлик хабарида. — Хусусан, Миннеаполис полицияси ходимлари томонидан РИА Новости мухбири Михаил Тургиевга қарши мақсадли қалампир пуркамаси сепилишини, унинг журналист сифатида тан олинганига қарамай, асоссиз шафқатсизликнинг намойиши сифатида кўрамиз".

Смоленская майдонида улар АҚШ маъмурларига журналистларнинг хавфсизлиги ва тўсқинликсиз фаолияти, шунингдек, сўз эркинлиги ва барчанинг маълумот олиш ҳуқуқини таъминлаш бўйича халқаро мажбуриятларини эслатиб ўтдилар.

"Биз Американинг ваколатли органлари воқеаларни синчковлик билан текширади деб умид қиламиз, — деди Ташқи ишлар вазирлиги. — Тегишли халқаро тузилмалар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотларни бу ўзбошимчаликларга холис муносабат билдиришга чақирамиз".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!