Бу галги жаҳон чемпионати қизиқарли воқеаларга бой бўлмоқда. Хусусан, айни дамда дунёнинг иккита энг кучли футболчиси — Роналду ва Месси учун мундиал якунига етди. Энг қизиғи, бу икки юлдузнинг бу сафарги қисмати бир-бирига жуда ўхшаш бўлди.
Иккала юлдуз ҳам имкон қадар терма жамоаларини узоқроққа олиб боришга интилишди. Аммо аргентиналик футболчи Хавьер Маскерано айтганидек, битта футболчи бутун бошли терма жамоага қарши кураша олмайди.
Уругвайга қарши ўйинда Португалия терма жамоаси устози таркиб борасида хатога йўл қўйди. Аргентина терма жамоаси мураббийси ҳам Францияга қарши ўйинда худди шундай таркиб жиҳатидан хато қилганди. Сантушнинг хатоси ҳимояда Рикарду Перрейрани туширгани бўлди. Ваҳоланки, ҳал қилувчи ўйинларда терма жамоа сафида етарлича тажрибага эга бўлган ва синалган футболчини тушириш лозим эди. Сантуш Испанияга қарши ўйнаган таркибни танлаганида яхшироқ бўлармиди балки...
Аслини олганда португаллар билан аргентиналикларнинг таркибдаги муаммолари бир хил. Аргентина айнан ҳимоядаги нуқсонлар эвазига Франциядан 4 та гол ўтказиб юборган бўлса, Кавани португалларини кучсиз ҳимоясидан фойдаланиб дубл қайд этди.
Шу ўринда ҳақли савол туғилади. “Олтин тўп” Роналду ва Мессига берилмаслиги мумкинми? Бизнингча, ҳа. Агар Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе кечагидек ўйинини жаҳон чемпионати охирига қадар намойиш этадиган бўлса, кейинги ўйинларда ҳам ҳал қилувчи голларга муаллифлик ёки ҳаммуаллифлик қилса, финалда ўзини кўрсата олса, унга “Олтин тўп”ни бериш адолатдан бўлади. Чунки жаҳон чемпиони бўлиш Ла Лига чемпионлигини қўлга киритиш ёки УЕФА ғолибига айланишдан анча қийинроқ.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Туркиянинг “Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Истанбулнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fotospor.com нашри хабар бермоқда.
Экспертга кўра, АҚШни космосни ҳарбийлаштириш хавфи, ахборот алмашинуви ҳамда Россиянинг янги қурол тизимлари, жумладан, "Посейдон" ва "Буревестник" қуроллари қизиқтирмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.