Рожер Уотерс адвокатларга унинг Германиядаги концертлари ўтказилишига ишонч ҳосил қилишни буюрди

Рожер Уотерс адвокатларга унинг Германиядаги концертлари ўтказилишига ишонч ҳосил қилишни буюрди

Pink Floyd ҳаммуассиси Рожер Уотерс адвокатларга унинг Германиядаги концертлари ўтказилишига ишонч ҳосил қилишни буюрди.

Аввалроқ ОАВ мусиқачининг 28 май куни Франкфуртдаги чиқиши маҳаллий ярмарка акциядорлари томонидан бекор қилишга қарор қилингани, унинг 21 май куни Мюнхенда бўлиб ўтадиган концерти борасида муҳокамалар давом этаётгани ҳақида хабар берилганди.

Берилган сабаблар орасида Уотерснинг Путин ва BDS ҳаракатини қўллаб-қувватловчи баёнотлари (Фаластинга нисбатан сиёсати туфайли Исроилдан товарларни бойкот қилиш), шунингдек, «антисемитизм» ҳам бор.

Мусиқачи охирги айбловни ёлғон деб ҳисоблайди. Унинг вакиллари концертнинг бекор қилинишини «конституцияга зид» ва «асоссиз» қарор деб атамоқда, деб ёзади Hessenschau.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!