Италиялик машҳур модельер Валентино Гаравани билан хайрлашув маросими Римдаги Santa Maria degli Angeli e dei Martiri базиликасида ўтди. 93 ёшида вафот этган дизайнерни жаҳон мода юлдузлари, машҳур шахслар ва минглаб мухлислар охирги йўлга кузатди.
Маросимда Том Форд, Донателла Версаче, Vogue журнали муҳаррири Анна Винтур, шунингдек, Голливуд актрисаси Энн Хэтэуэй иштирок этди. Черков ташқарисида йиғилган мухлислар Валентинонинг рамзий ранги ҳисобланган қизил либос ва аксессуарлар билан хотирага ҳурмат кўрсатишди.
Валентино Гаравани Италия модасининг “сўнгги императори” сифатида танилган бўлиб, унинг либослари йиллар давомида қироллик оилалари, биринчи хонумлар ва Голливуд юлдузлари томонидан кийиб келинган.
Унинг яқин ҳамкори Жанкарло Джамметти маросимда шундай деди:
“Валентино бизга гўзалликни ўргатди. Бу гўзаллик бутун ҳаётимиз давомида биз билан бирга бўлди”.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.