"Реал" юлдузи жамоани тарк этишга қарор қилди

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Марко Асенсио ёзда жамоа билан хайрлашади.
Relevo тарқатган хабарларга кўра, 27 ёшли ҳужумчи клубнинг янги шартномасини рад этган. У "қироллик клуби"га хурмат кўрсатган ҳолда Ла Лига клубига ўтмайди.
Маълумот учун, Асенсионинг шартномаси ёзда якунланади. У жамоа сафида шу вақтга қадар 285 та ўйинда 61 та гол уриб, 32 та ассист қайд этган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).