"Реал" супертрансфердан айрилди

"Реал" супертрансфердан айрилди

"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Париж клубида қолишга қарор қилди, деб хабар беради L'Equipe. Футболчи клуб билан 3 йиллик шартнома имзолайди.

Манба берган хабарга кўра, бу ҳақдаги қарор "ПСЖ"нинг Франция чемпионати доирасидаги "Мец"га қарши ўйинидан сўнг расман эълон қилинади.

Аввалроқ "Реал" президенти Флорентино Перес футболчиларга Мбаппе Мадрид клубига ўтмаслигини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.

Франциялик футболчи жорий мавсумда парижликлар сафида барча турнирлар доирасида 46 ўйинда 36 та гол ва 26 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2022-йилнинг 30-июнига қадар мўлжалланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!