“Реал”нинг янги мураббийи ҳақида қизиқ факт

“Реал”нинг янги мураббийи ҳақида қизиқ факт

Яқинда Мадриднинг “Реал” клуби ўзига янги мураббий тайинлади. Хабарингиз бор, Зинедин Зиданнинг истеъфосидан кейин жамоа бош мураббийсиз қолганди.

Энди “қироллик клуби”ни Хуан Лопетеги бошқаради. Лопетеги айни дамда Испания термаси билан жаҳон чемпионатида иштирок этиш арафасида. Хориж нашрларида Хуан Лопетеги билан боғлиқ қизиқ маълумот пайдо бўлди. Яъни Лопетеги ўз вақтида “Барселона”да ўйнаб, кейин “Реал” мураббийига айланган 5-мутахассис бўлди. Бу пайтга қадар Франсиско Бру, Эктор Скароне, Энрике Фернандес ва Бернд Шустерлар “Барселона”да тўп суриб, кейин “Реал”га мураббийлик қилишганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!