"Реал" мураббийи кетишга қарор қилди

A A A
"Реал" мураббийи кетишга қарор қилди

"Реал" ёшлар жамоаси бош мураббийи Рауль Гонсалес "қироллик клуби"ни тарк этишга тайёр, дея ёзмоқда AS нашри.

Испаниялик мутахассис "қаймоқранглилар" сафида 2019 йилдан буён ҳаракат қилиб келмоқда. Сўнги йилларда Рауль кўплаб гранд клубларнинг таклифини рад этиб, "Реал"нинг асосий жамоасини бошқаришга умид қилиб келаётганди.

Маълумотларга қараганда, мураббий энди мадридликларни тарк этишга тайёр. Унинг клуб билан амалдаги келишуви 30 июнь куни якунига етади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!