“Реал” “Манчестер Сити” ҳимоячисини сотиб олмоқчи

“Реал” “Манчестер Сити” ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар қилишича, “Реал Сосьедад” “шаҳарликлар”нинг чап қанот ҳимоячиси Серхио Гомесни харид қилмоқчи.
Гомес катта эҳтимол ёзда жамоани тарк этади. “Реал Сосьедад” уни жамоага ўтган мавсум “Арсенал”дан ижара асосида келган Киран Тирни ўрнига яхши вариант ҳисобламоқда.

Якунланган мавсумда испаниялик фулбек АПЛда 6 та учрашувда майдонга тушиб битта ассист қилган.

Маълумот ўрнида, 23 ёшли футболчининг шартномаси 2026 йилда якунланади ва унинг трансфер нархи 10 миллион еврони ташкил қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!