"Реал" дарвозабони жароҳат олиб сафдан чиқди, олдинда бир қатор муҳим ўйинлар кутиб турибди

"Реал" дарвозабони жароҳат олиб сафдан чиқди, олдинда бир қатор муҳим ўйинлар кутиб турибди

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Тибо Куртуанинг белида муаммолар юзага келди.

Мадрид клуби матбуот хизмати дарвозабонга сиятик касаллиги ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди. Бу сиятик асабнинг сиқилиши ёки тирнаш хусусияти ҳамда бир ёки иккала оёқ-қўлнинг кучли оғриғи билан бирга келадиган яллиғланиш жараёнидир. Журналист Пако Гончалеснинг аниқлик киритишича, бу диск чурраси эмас.

Журналист Аранча Родригес Куртуа 16 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ла Лиганинг 9-турида "Барселона"га қарши ўйинда тикланиш учун улгуришини айтди.

Андрей Лунин бугун "Осасуна"га қарши Ла Лига ўйинида ҳамда Чемпионлар лигаси доирасида "Шахтёр" билан ўйинда "Реал"нинг асосий таркибида майдонга тушади, деб хабар бермоқда AS нашри.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!