Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев ва мексикалик Кевин Гонсалес ўртасида биринчи ярим енгил вазн тоифасида элиминатор жанги учун буйруқ берди.
Жанг 9-октябрь (Тошкент вақти билан 10-октябрь) куни АҚШнинг Техас штати, Ҳюстон шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида бўлиб ўтади.
Шунингдек, WBA ҳар икки боксчи жангдан тушадиган маблағни 50 % дан олишини маълум қилди. Бу дегани, ҳар икки боксчи ушбу жангдан камида 80 000 доллар ишлаб олади.
Маълумот учун, WBA йўналишида собиқ чемпион Муроджон Аҳмадалиев айни дамда ушбу ташкилот рейтингида биринчи ўринда, Гонсалес эса иккинчи ўринда бормоқда.
Муроджон фаолияти давомида 12 та жанг ўтказиб, 11 тасида ғалаба қозонган. Ўзбекистонлик боксчи апрель ойида филиппинлик Марлон Тапалесга қарши жангда мағлубиятга учраб, WBA ва IBF камарларини бой берганди.
Кевин Гонсалес эса проф боксда 26 та жанг ўтказиб, 25 тасида ғалаба қозонган. Битта жангда эса дуранг натижа қайд этилган.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.