Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қизи Айшат Қодирова бош вазирнинг ижтимоий блок бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Қодиров ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Бунгача Айшат республика маданият вазири лавозимида ишлаб келган. Унинг ўрнини Чеченистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Муса Дадаев эгаллайди. Чеченистон раҳбарининг айтишича, қизини бу лавозимга тайинлаш таклифи республика ҳукумати раиси Муслим Хучиев томонидан илгари сурилган.
“Албатта, Айшат Қодирова вилоят Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга катта ҳисса қўшган ва катта иш тажрибасини тўплаган”, — дейди Рамзан Қодиров.
4-сентябр куни Путин Айшат Қодировани II даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирлаганди. Ҳужжатга кўра, 24 ёшли Қодирова бир қанча одамлар қатори “миллий маданият ва санъатни ривожлантиришдаги хизматлари, кўп йиллик самарали ижодий фаолияти учун” тақдирланган.
Айшат Қодирова 2021 йил октябридан Чеченистон маданият вазирилавозимида ишлаб келганди. Бунгача у бир йил Чеченистон Маданият вазирлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.
Давлат хизматидан олдин у Firdaws ислом модалар уйини уч йил бошқарган. Шу вақт ичида Айшат
“Чеченистон олдидаги хизматлари учун” медали;
“Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилгани учун” медали;
“Аъло меҳнати учун” фахрий нишони;
Чеченистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони;
Қодиров ордени — республиканинг олий мукофоти билан тақдирланган.
Рамзан Қодиров ва унинг оиласи мунтазам равишда тақдирланиб келади. BBC рус хизматининг 2018 йилда ҳисоб-китобларига кўра, Чеченистондаги 158 нафар юқори мартабали амалдорнинг 30 фоизи республика раҳбарининг қариндошлари, 23 фоизи қишлоқдошлари, яна 12 фоизи Чеченистон раҳбарининг дўстлари ва уларнинг қариндошларидир.
“Қариндошларимнинг ҳар қандай муассаса ва ҳар қандай лавозимдаги талаби ўн баробар кўп, чунки улар менга қарамай ишлашларини исботлаши керак. Кимга ишонсам, ўшани тайинлайман”, — деган эди Қодиров бу борада.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.