Рамзан Қодиров: "Путин Россияни умрбод бошқариши керак"

Рамзан Қодиров: "Путин Россияни умрбод бошқариши керак"

Россия президенти Владимир Путин умрбод президент этиб сайланиши керак. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

"Мен ҳар доим Путиннинг умрбод президент бўлиши кераклигини айтганман", — деб таъкидлади у.

Чеченистон раҳбари глобал миқёсда Путиннинг ўрнини босадиган сиёсий лидер йўқлигига ва Россия фуқаролари бундан ғурурланишига ишонч билдирди. Қодиров, шунингдек, Россия Конституциясига киритиладиган тузатишлар Путиннинг умрбод бошқаруви учун эмас, балки давлатнинг мавқеини мустаҳкамлаш ва давлатни сақлаб қолиш учун таклиф қилинган деган фикрга қўшилди.

"Биз ҳаммамиз ушбу ўзгартиришлар учун овоз беришимиз керак!" - деди у. У Путинга овоз бермаганларни болаларининг келажаги ҳақида қайғурмасликда айблади, шунингдек, Чеченистон Республикасида бундай оилалар бўлмайди, деб ишонч билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!