Рамазон кундалигидан: Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?

Рамазон кундалигидан: Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?

- Айтишларича, рўзадор одам ўз сўлагини юца рўзаси очилиб кетиши мумкин экан. Бу гап қанчалик тўғри?

Рўзадор сўлаги (туфуги)ни ютиши билан рўза очилмайди. «Муҳитул Бурҳоний» номли китобда бу ҳақида шундай дейилади: «Рўзадор оғзида туфугини йиғиб кейин ютиб юборса, рўзаси бузилмайди».

Қасддан сўлагини оғзида тўплаб ютиш эса макруҳ бўлади. Бу ҳақда «Фатавои Ҳиндия»да қуйидаги жумлалар келтирилган: «Рўзадор туфугини оғзида йиғиб, кейин ютиб юбориши макруҳ бўлади. ‘Зоҳирийяъда шундай келтирилган».

Демак, туфукни қасддан оғизда йиғиб, ютишдан иложи борича сақланиш керак бўлади. Одатдаги ҳолатда эса сўлакни ичга ўтиши макруҳ эмас ва рўзани ҳам бузмайди. Валлоҳу алам

Саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мутахассиси Муҳаммаджон Ибрагимов жавоб берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!