"Қўйлиқ" бозорида 188 кг сифатсиз гўшт маҳсулоти аниқланди

"Қўйлиқ" бозорида 188 кг сифатсиз гўшт маҳсулоти аниқланди

Тошкент шаҳридаги "Қўйлиқ" деҳқон бозорида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларининг савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, хизматнинг Тошкент шаҳар бошқармаси Бектемир туман бўлими санитария-гигиенаси бўлинмаси мутахассислари ва ишчи гуруҳ томонидан тумандаги "Қўйлиқ" АЖ деҳқон бозорида белгиланган тартибда санитария назорати ўтказилган

Бозор ходимлари билан олиб борилган тадбир натижасида сифати бузилган 188 килограмм гўшт ва гўшт маҳсулотлари савдоси аниқланган. Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотлар савдоси бекор қилиниб, ўрнатилган тартибда бартараф этилган. Гўшт маҳсулотлари Тошкент шаҳар ИИБнинг кинология бўлимига топширилган.

"Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан бозор маъмурияти, жавобгар шахслар ва фуқароларга овқатдан заҳарланиш ва уни олдини олиш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Профилактик суҳбат ўтказилиб, ВСEЛ ходимлари томонидан фуқарога нисбатан тегишли чора кўрилди" дейилади хабарда.

"Қўйлиқ" бозорида 188 кг сифатсиз гўшт маҳсулоти аниқланди

"Қўйлиқ" бозорида 188 кг сифатсиз гўшт маҳсулоти аниқланди

"Қўйлиқ" бозорида 188 кг сифатсиз гўшт маҳсулоти аниқланди

"Қўйлиқ" бозорида 188 кг сифатсиз гўшт маҳсулоти аниқланди

"Қўйлиқ" бозорида 188 кг сифатсиз гўшт маҳсулоти аниқланди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!