Қувадаги сохта усталар: газ баллонлари нега портламоқда?

A A A
Қувадаги сохта усталар: газ баллонлари нега портламоқда?

Мамлакатимиз тараққий этиб, фуқароларнинг моддий имкониятлари ортгани сабабли, шахсий транспорт воситалари сони бир неча йил ичида кўп марта ошди. Автомашиналар юкни енгил, узоқни яқин қилиши сабаб кун сайин кўпайиб бормоқда. Транспорт воситалари кўпайгани боис усталар, яъни машина тузатувчи, уни созловчи ва техник хизмат кўрсатувчи шахсларга ҳам эҳтиёж ортган. Малакали устага иш етарли, шундай усталар ёки техник ёрдам кўрсатувчи ходим ахтарган ҳайдовчиларнинг ҳам саноғи йўқ. Чунки, бошқарувдаги транспорт соз бўлса, хизмати ҳам унумли, ҳайдовчи ва йўловчилар ҳам хурсанд, энг муҳими, техник соз автомашина хавфсиз бўлади.

Лекин, ҳайдовчилар ичида арзон, иложи бўлса тез фурсатда “ҳожат чиқарувчи” усталарни ахтарганлар ҳам бор. Оммавий ахборот воситаларида баъзан автомиашинага ўрнатилган метан газ баллони портлагани, натижада фуқаролар ҳалок бўлиб, кўп миқдорда зарар етгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бу ҳалокатларга нима сабаб бўлмоқда?

Жиноят ишлари бўйича Қува тумани судида мазмунан кўриб чиқилган А.Холиқов ва А.Эргашевларга оид жиноят ишидан юқоридаги саволга жавоб олиш мумкин. Иш бўйича судланган А.Холиқов ва А.Эргашев Қува тумани марказида асосан “Дамас” русумли автомашиналарга техник хизмат кўрсатувчи устахонага ишлашган. Ҳар иккиси ҳам машина таъмирлашда етарли малакага эга бўлмаса-да, аммо осон ва тез пул топишда “тажрибали устомон” чиқиб қолишди. Носоз автомашинани кўздан кечириш, керак бўлса ҳар бир детални кўриб чиқиш, уни созига алмаштириш ҳам вақт, ҳам меҳнат талаб қилади. Бунга тоқат қилмаган усталар А.Холиқов ва А.Эргашев, ҳайдовчилар нима исташаётганига қизиқишди. Сўраб-суриштириб, аксарият ҳайдовчиларда автомашинага ўрнатилган метан газ баллонини тегишли техник хизмат кўрсатиш марказида кўрикдан ўтказиш ва бу ҳақдаги сертификат олишга эҳтиёж борлигини билиб, мазкур хизматни, яъни газ баллонларни текшириш ва сертификат беришни йўлга қўйишди. Жумладан, 2020 йил ноябрь ойида А.Эргашев, Наманган шаҳрида фаолият юритувчи “QUDRATLI TURON ZAMINI GAZ SERVIS” МЧЖда техник синовдан ўтказилгани ҳақидаги далолатномани қўлга киритиб, уни жиноий шериги А.Холиқов билан бирга компьютер ёрдамида сохталаштириб, кўпайтиришган.

Шундан сўнг, сохтакор усталар А.Эргашев ва А.Холиқовнинг иши юришиб кетди, Қува туманида яшовчи аксарият ҳайдовчилар судланувчилар ишлайдиган устахонага мурожаат этишган. Ўз навбатида сохта усталар “Дамас” автомашинасига ўрнатилган метан газ баллонларини номига кўздан кечириб, унинг созлиги ва ишлатишга яроқлилиги ҳақида сохта далолатнома ёзиб бериб, эвазига ҳайдовчилардан пул маблағлари олиб келишган.

Сохта усталарнинг жиноий фаолиятига 2021 йил июнь ойида Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир туфайли барҳам берилди, яъни йўлларда хизмат ўтаётган синчков инспекторлар томонидан “Дамас” автомашиналари тўхтатиб текширилганда, уларга ўрнатилган газ баллонларнинг созлиги ҳақидаги сертификатлар ҳақиқийсига ўхшамаслиги аниқланган. Тайинланган экспертизада, Қува туманида яшовчи бир неча фуқароларга тегишли автомашиналардаги метан газ баллонларнинг созлиги ҳақида сохта ҳужжатлар берилгани аниқланиб, улар ашёвий далил тариқасида олинган ва жиноят ишига қўшилган.

Судланувчилар А.Эргашев ва А.Холиқов судда, ўз қилмишларидан пушаймон бўлиб, ўзлари томондан алданган ҳайдовчиларга етказилган моддий зарарларни қоплашди. Суд ҳукмига мувофиқ, судланувчилар расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ўзганинг мулкини алдаб қўлга киритиш жиноятларини содир этганликда айбланиб, уларга тегишли жазолар тайинланди.

Энди, яна бугунги кундаги долзарб мавзу, аниқроғи муаммога қайтсак, нега машинага ўрнатилган метан газ баллони портлайди? Бунга асосий сабаб, баллонинг техник носозлиги ва унда нуқсонлар мавжудлигидир. Қачон эксплуатация қилинаётган баллондаги камчиликлар аниқланади? Албатта сифатли техник кўрикдан ўтказилганда. Шундай экан, ўз вақтида метан газ баллони техник кўрикдан ўтказилса ва албатта кўрик уни ўтказишга рухсати бор, етарли даражада малакали ходимлар томонидан, синовдан ўтказиш учун мавжуд шарт-шароитлар бўлган жойда амалга оширилса, автомашинани ҳам, ундан фойдаланувчилар ҳам ўзларини хавфсиз деб ҳисоблаши мумкин.

Шу ўринда, юқоридаги жиноят ишида жабрланувчи бўлиб ўтган ҳайдовчиларнинг лоқайдлиги ҳақида тўхталмай иложимиз йўқ. Судда иштирок этган мазкур ҳайдовчиларнинг барчаси кўпни кўрган инсонлар бўлиб, ўзларини алдангани, газ баллонлар тегишли тартибда текширилиб, синовдан ўтказилишини билишмаганини баён этишди. Аммо, уларнинг судланган шахслар томонидан таклиф этилган арзон ва энг муҳими сифатсиз техник кўрикка рози бўлишгани, юқоридаги жиноятни содир бўлишига асосий сабаб бўлган.

Бундан ташқари, сохта усталарнинг техник синовни лозим даражада ўтказишмагани келгусида оғир оқибатларга, ҳалокатга олиб келиши мумкинлигини жабрланувчилар билишмаганми? Албатта билишган, шундай бўлса-да ишнинг осон битиши ва хизматнинг арзонлигига учиб, жабрланган ҳайдовчилар нафақат ўзининг, балки бошқа фуқароларнинг ҳаётини катта хавф остига қўйиб, лоқайдлик қилишган.

Юқоридагилар орқали яна бир карра фуқароларни, ҳайдовчиларни ҳушёрликка чорлаймиз, зеро ҳали-хануз орамизда сохта усталар ва уларнинг хизматига муҳтож ҳайдовчилар борлигини унутманг. Транспортни, унинг метан газ баллонини тегишли техник хизмат кўрсатиш марказларидаги малакали мутахассислар ёрдамида синовдан ўтказиб, бехавотир юрганга нима етсин.

Зафаржон Омонов Жиноят ишлари бўйича Қува тумани суди раиси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Юртимизда яна бир порахўр амалдор қўлга тушди!

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Украина кутилмаганда ҳаво жангида ғалаба қозонди: F-16 Россиянинг Су-35 самолётини уриб туширди

Украина ҳаво жангида тарихий ғалабага эришди: тарихда биринчи марта Ғарбий F-16 қирувчиси Россиянинг Су-35 Фланкер самолётини уриб туширди.

“Келинг, шундай келишайлик: Биз Украинада бундай ракеталарни маълум миқдорда жойлаштирамиз"

АҚШ 2021 йилда Россиянинг Украина бетарафлигини эълон қилиш таклифидан бош тортган

Доллар курсида шиддатли пасайиш кузатилди

Марказий банк 2025 йил 10 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Кремль "ёнмоқда" - Сербия Украинага яқиндан ёрдам бермоқчи

Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Вучич маълум қилди.

Эрон Исроилнинг F-35 қирувчи самолётларини уриб туширди

Бу ҳақда Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.

Эрон махсус кучлари уриб туширилган учинчи Исроил самолёти учувчисини қўлга олди

Ҳозирча ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ.

Ўзбекистон билан ўйиндан сўнг БАА терма жамоасидан икки футболчи ҳайдалди

Эслaтиб ўтамиз, 5-июнь куни Ўзбекистон БАА билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, тарихда илк бор ЖЧга йўл олди.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

Эрон Ҳайфага зарба бериш учун гипертовушли ракетадан фойдаланди

Бу ҳақда Эроннинг Mehr агентлиги маълум қилди.

"Бу ҳали бошланиши": АҚШ Украинани даҳшатли фалокат ҳақида огоҳлантирмоқда

Эрон АҚШ учун Украинадан кўра муҳимроқ бўлиб қолди

Эроннинг Исроилга учирилган ракеталари "юқори ҳалокатли" каллаклар билан жиҳозланган

Бу ҳақда Эроннинг Fars ахборот агентлиги масаладан хабардор манбасига таяниб хабар берди.

Кутилмаган бурилиш: Эрон АҚШнинг талабига "Хўп" дейишга тайёр

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи мамлакат АҚШнинг талабига рози бўлишини айтди.

Фотофакт: АҚШ расман Россия ҳудудига айландими?

Ижтимоий тармоқларда Пентагоннинг бир пости муҳокама қилинмоқда: Америка байроғи кунига бағишланган расмда тасодифан Россиянинг уч рангли байроқлари жойлаштирилган.

Исроил Эроннинг Машҳад аэропортида ёнилғи қуяётган самолётга ҳужум қилди (видео)

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси разведка бошлиғи ва ўринбосари Исроил ҳужумларидан кейин вайроналар остида қолиб кетди

Бу ҳақда Iran International телеканали хабар берди.

Дрон ҳужуми: Қозон ва Нижнекамск аэропортлари вақтинча ёпилди

Унинг қўшимча қилишича, Ижевск аэропортида ҳам чекловлар жорий этилган.

Исроилда беш нафар Украина фуқароси ҳалок бўлди

Украина консуллиги қурбонларнинг шахсини аниқлаш учун Исроил полицияси билан ҳамкорлик қилмоқда.

Ҳиндистонда вертолёт ҳалокатга учради

Хабарга кўра, ҳалокатга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлиши мумкин. Воқеа жойида қутқарув хизматлари ва полиция ишламоқда.

Нетаняҳу Эрон разведкаси бошлиғи Муҳаммад Козимийнинг йўқ қилинганини тасдиқлади

Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Fox News каналига берган интервьюсида маълум қилди.

Молдова пойтахтида полиция ЛГБТ мухолифларини шафқатсизларча калтаклади ва ҳибсга олди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари эса бузуқликни тарғиб қилишга қарши бўлганларга нисбатан кескин чоралар кўрмоқда.

Москва Киевга яна 1200 та ҳалок бўлган украиналикнинг жасадини топширди

Украина томони эса ҳалок бўлган россияликларнинг 27 та жасадини Россияга қайтарди.

ЦАХАЛ: Исроил армияси Теҳрондаги 80 дан ортиқ нишонларга зарба берди

Уч кундан кам вақт ичида Эронга тегишли 170 дан ортиқ нишонлар ва 720 та ҳарбий инфратузилма объектлари йўқ қилинган.

Эроннинг Исроилга зарбалари қандай оқибатлар олиб келди?

Исроил ССВ маълумотларига кўра, Эрон ҳужумлари оқибатида сўнгги 24 соат ичида 12 киши ҳалок бўлган, 385 нафар инсон тан жароҳати олган.

Эрон осмони ёпилди — БААни 2000 нафар россиялик сайёҳ тарк этолмасдан турибди

13 июн куни Исроил Эронга биринчи зарбаларни берганидан сўнг, Эрон ҳукумати ўз ҳаво кенгликларини ёпиб қўйди. Бу натижада авиакомпаниялар рейсларни бекор қилди ёки жадвалларга ўзгартиришлар киритди.

Эрон келишувга тайёр, Исроил эса янги ҳужумга тайёрланмоқда

Эрон ядро қуролига эга бўлмаслигини кафолатловчи битим тузишга тайёр, дея баёнот берди мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи.

Трамп 36 та давлат фуқаролари учун АҚШга киришни чекламоқчи. Ўзбекистон рўйхатда борми?

АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.

Моссаднинг "пухта" операцияси: портловчи моддалар Эронга чемоданларда олиб кирилган

The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.

Эрон ҳужумлари пайтида Исроил ҳаво мудофаа тизими заифлашгани маълум бўлди

Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.

Германия Исроилнинг Эронга ҳужумларини қўллаб-қувватламоқда

Израиль Ташқи ишлар вазири Гидон Саар Германия ташқи ишлар вазири билан суҳбат чоғида Исроил Эрон ҳудудига ҳужумларини давом эттиришини маълум қилди.

Исроил Эрон фуқароларига мурожаат қилди: "Бу ҳудудлардан кетинглар"

"Биз айтмагунимизгача қайтманглар", дея қўшимча қилинади мурожаатда.

Паркентда 3 нафар бола бассейнда чўкиб, вафот этди

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Трамп Эронни жиддий огоҳлантирди: "Бу ишни қила кўрманг..."

Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.

Эрон расмийлари Исроилга «ахборот ёрдами» учун ўлим жазоси билан таҳдид қилмоқда

Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.