Бугун ўлдирилган қизнинг қўшниси, 30 ёшли Раҳматулло Гадоевга нисбатан ҳукм эълон қилиниши кутилмоқда. Суд ёпиқ эшиклар ортида ўтди ва ҳеч бир томон суд жараёни тафсилотлари ҳақида гапиришни хоҳламади.
Исми сир қолишини истаган суд иштирокчиси "Озодлик" радиосига берган интервьюсида, 18 октябрь, душанба куни суд айбланувчи ва унинг адвокатининг охирги сўзларини эшитиб, маслаҳатлашув хонасига чиқиб кетди. Судя, ҳукм бугун, 19 октябрь куни эълон қилинишини маълум қилди.
8 ёшли Руфейда Иноятованинг шафқатсиз қотиллиги 4 июль куни Рудакий туманининг Навобод қишлоғида содир бўлган. Қариндошларнинг сўзларига кўра, Руфейда бувисининг уйидан 20-30 метр нарида жойлашган ҳожатхонага бориб, ғойиб бўлган. Эртаси куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қизнинг бўлакларга бўлинган жасадини топдилар.
Руфейданинг ўлдирилиши жамоатчиликнинг катта норозилигига сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу даҳшатли жиноятни қоралаб, зўрлаганларга нисбатан жазони қаттиқроқ қилишни талаб қилишди. Ва Тожикистон фуқаролик жамияти вакиллари парламент юқори палатаси Мажлиси Миллий раиси Рустам Имомали номига мурожаат матнини туздилар, унда болаларга нисбатан зўравонлик глобал муаммо деб аталди.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
14 миллиард доллар Қозоғистоннинг 2025 йилги давлат бюджети даромад қисми қарийб учдан бирини ташкил этади. Баёнотдан сўнг интернетда катта муҳокама бошланди, бироқ видео расмий ОАВдан уч соатдан сўнг ўчириб ташланган.
Бу хабар Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков орқали расман эълон қилинди. Унинг айтишича, “музокараларни бошқа жойда ўтказиш ҳақида гапириш мақсадсиз”.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббас Арагчи Европа Иттифоқининг Ислом Инқилоб Қўшинларини (ИИК) «террористик ташкилот» деб эълон қилишини жиддий стратегик хатога нисбатан баҳолади. Унинг фикрига кўра, бу қарор Европа учун ўз манфаатларига қарши ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.
Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этмоқда. Аёлнинг жасади Шишли туманидаги чиқинди қутисидан топилган. Бу жиноят кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.
Эрондаги намойишлар ҳали ҳам куч билан босилиб, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 10 000 нафар ва ундан ортиқ деб баҳоланмоқда.