Қўқонда ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

Қўқонда ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

22 сентябр куни соат 04:24 да Фарғона вилояти Қўқон шаҳри, A.Навоий кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 13 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 04:26 да етиб бориб, ёнғин соат 06:20 да қуршаб олинган ва соат 07:20 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида корхона биносининг тахминан 300 кв.м майдонида том қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади ФВБ хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!