Қўқон шаҳрида танишини алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қўқон шаҳрида танишини алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қўқон шаҳар. 2022-yilning 26 июль куни Ғ.С Фаробий кўчасида жойлашган савдо комплексига кириш жойида Т.В исмли аёлнинг ишончига кириб, 100 АҚШ долларини 1 120 000 сўмга айрибошлаб беришлигини ёлғондан айтиб, келишилган 1 120 000 сўм пулидан 300 000 сўмини жабрланувчига сездирмасдан олиб, фирибгарлик йўли билан 100 АҚШ долларини қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!