Қўқон шаҳрида автомашина салонидан пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳрида автомашина салонидан пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳрида фуқаро С.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 август куни номаълум шахс Байналминал-Жангчилар кўчасида қаровсиз қолдирган «Ласетти» русумли автомашинасини салонида бўлган 1.800.000 сўм пулларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шаҳар ИИБ ЖҚБ томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни И.М содир этганлиги аниқланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!