Қўнғиротда Cobalt ва «Газ 53» тўқнашди ва машиналарнинг бири ёниб кетди

Қўнғиротда Cobalt ва «Газ 53» тўқнашди ва машиналарнинг бири ёниб кетди

Қўнғирот туманида "Газ 53" машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда #Kunmobilmuxbiri хабар берди. Мобил мухбирга кўра, воқеа бугун тушлик вақтида юз берган.

Ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани ҳокимлиги расмий маълумот берди. Унда айтилишича, воқеа 23 ноябр куни соат 14:00-15:00 оралиғида юз берган.

Қўнғирот-Мўйноқ йўлининг 1 км қисмида "Cоbalt" "Газ 53" машинаси билан тўқнашиб кетган. Натижада "Газ 53" автомобилида ёнғин юзага келган. Ёнғин оқибатида "Газ 53"нинг салон қисми ва олдинги икки ғилдираги бутунлай ёниб кетган.

Қўшимча қилинишича, ЙТҲ натижасида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!