Халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик Виктор Ким Қозонда қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар қилмоқда.
“Ўзбекистонда у 162 миллиард рубль эквиваленти миқдорида етказилган зарар билан бир қатор жиноятларда айбланмоқда”, - дейилган хабарда.
Бугун, 11 февраль куни суд прокурорнинг 2019 йил октябрь ойида ҳибсга олинган 32 ёшли Виктор Кимга қамоқда сақлаш муддатини узайтириш ҳақидаги илтимосномасини кўриб чиқади.
Қайд этилишича, Кимга нисбатан сиртдан айблов Тошкент шаҳрининг жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан 2016 йил май ойида эълон қилинган. У фирибгарлик, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва жиноий даромадни легаллаштириш, шунингдек, савдо қоидаларини бузиш ҳамда қалбаки штамплар тайёрлашда айбланмоқда.
Хабарда оғир жиноятларни содир этишда айблаётган хорижликни бериш сўрови Россия Бош прокуратурасига келиб тушгани қўшимча қилинган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.