Қозоғистондаги чекка ҳудудларда жойлашган мактаблар Starlink орқали интернетга уланади

Қозоғистондаги чекка ҳудудларда жойлашган мактаблар Starlink орқали интернетга уланади

Куни кеча мамлакатга 500 дона Starlink мосламалари келтирилди. Яқин 20 кун ичида яна 1500 дона олиниб келинади. Улар орқали Қозоғистоннинг симли интернет етиб бориши қийин бўлган мактабларига интернет етиб боради.

Starlink – Илон Маскнинг SpaceX компанияси томонидан тақдим этиладиган юқори тезликдаги интернет тизими. Starlink антеннаси билан ернинг исталаган нуқтасида интернетга уланиш мумкин.

Кўплаб ёпиқ давлатларда Starlink интернети тақиқланган. Чунки уни ҳукумат томонидан назорат қилиш имконсиз. Аввалроқ ушбу компания Ўзбекистонда ҳам фаолиятини бошлаши мумкинлиги айтилган эди, бироқ, ҳалигача бу борада янгилик бўлмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!