Қозоғистонда хорижий ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар мажбурий рўйхатдан ўтади

Қозоғистонда хорижий ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар мажбурий рўйхатдан ўтади

Қозоғистонлик депутатлар бола ҳуқуқларига доир қонун лойиҳасини биринчи ўқишдаёқ маъқуллашди. Мазкур қонунда хорижий ижтимоий тармоқлар ва мессенджерларга доир банд ҳам киритилган бўлиб, унга кўра, ушбу тармоқлар Қозоғистонда рўйҳатдан ўтмаган бўлган, ҳолда уларнинг мамлакатдаги фаолияти чекланади.

Шунингдек ушбу қонун лойиҳасига бир қанча ўзгартиришлар киритилган бўлиб, унга кўра, хорижий ижтимоий тармоқлар ва мессенджерларнинг Қозоғистон Республикасида фаолият юритишининг аниқ ва қатъий қоидалари белгиланган. Белгиланган қоидаларга биноан, хорижий ижтимоий тармоқлар ва мессенджерлар ишлаши учун уларнинг мулкдорлари мажбурий давлат рўйҳатидан ўтишлари ҳамда мамлакатда ўз ваколатхоналарини очишлари шарт бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!