Қозоғистонда коронавирус туфайли ҳарбий қисм карантинга ёпилди

Қозоғистонда коронавирус туфайли ҳарбий қисм карантинга ёпилди

Қозоғистоннинг Тараз шаҳридаги ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларнинг коронавирус юқтириб олганлиги туфайли карантин жорий қилинди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон нашри хабар бермоқда.

“Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, ҳарбий қисм карантинга ёпилди. Касалланганлар сонини айта олмаймиз”, -  дея Тараз ҳокимияти матбуот хизмати хабарни тасдиқлаган.

Тараз ҳарбий қисми матбуот хизмати коронавирус юқтириб олган ҳарбийлар орасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганлар йўқлигини таъкидлаган. Чунки муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганлар шаҳарни дезинфекция қилиш ишларига жалб қилинмаган. Бундан ташқари, улар шартнома бўйича хизмат қилаётганлардан алоҳида туради.

Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ 2652 та ҳолат тасдиқланган. 646 нафар бемор тузалиб кетган. 25 киши эса вирус қурбонига айланган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!