Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Азҳар Гиният мамлакатда чўчқа гриппи тарқалаётганини маълум қилди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.
Республикада гриппнинг уч тури, жумладан, рўйхатга олинган чўчқа гриппи ҳам тарқалмоқда.
«Қозоғистонда H1N1 чўчқа гриппи қайд этилган. Аденовирус ҳам рўйхатга олинган. Вируслар бир-бири билан аралашиб, микс-инфекцияни ҳосил қилмоқда. Мамлакатда суперинфекция ҳам кузатилмоқда», — дейди Гиният.
Вазир мамлакатда коронавируснинг «омикрон» штамми ҳам айланиб юрганини қўшимча қилган.
"Омикрон"нинг бир неча турлари мавжуд, чунки вирус ўзгаришга учрамоқда. У атроф-муҳитда ҳам сақланиб қолади. Мамлакатимизда эса ‘Сербер’ варианти тарқалмоқда", — дейди расмий.
Гиниятнинг таъкидлашича, гриппга қарши эмланиш вируслардан ҳимояланишга ёрдам беради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари октябрда гриппга қарши эмланган. Бундан ташқари, у ҳамма жойда ниқоб тақишга ҳаракат қилади.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.