Расмий тадбирлардан сўнг Қозоғистон ва Туркия президентлари стол тенниси ўйнади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати Telegram саҳифасида хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 10 май куни Қосим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Туркияга борган эди.
Анқарага давлат ташрифи доирасида Тоқаев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан музокаралар ўтказди. Натижада, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 14 та муҳим ҳужжат имзоланди. Қозоғистон ва Туркия етакчилари икки давлат ўртасидаги муносабатларни «кенгайтирилган стратегик шериклик» даражасига кўтаришга қарор қилди.
Президентлари кенгайтирилган стратегик шериклик тўғрисида қўшма баёнот берди. Кун якунида Қосим-Жомарт Тоқаев ва Ражаб Тоййиб Эрдоған ОАВ вакилларига брифинг ўтказди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.