Қозоғистон Президенти муфтийни табриклаш учун масжидга борди

Қозоғистон Президенти муфтийни табриклаш учун масжидга борди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев “Ҳазрат Султон” масжидига бориб, яқинда мамлакат муфтийси лавозимига сайланган Науризбай Тағанули билан учрашди. Давлат раҳбари муфтийни табриклаб, унга фаолиятида муваффақият тилади.

Президент ва муфтий Қозоғистон мусулмонлар идорасининг мамлакатдаги бирдамлик ва барқарорликни мустаҳкамлашдаги роли ҳақида суҳбатлашди.

– Биз жамиятни муроса, бирлик ва бирдамлик принциплари асосида жипслаштиришимиз зарур. Ҳозирги шароитда дунёда салбий жараёнлар рўй беряпти ва биз уларнинг йўлига тўсиқ қўйишимиз, бутун халқнинг манфаатларига хизмат қиладиган тушунтириш ишларини ташкиллаштиришимиз даркор, – деди президент.

Науризбай Тағанули ташкилий ва хайрия ишлари ҳақидаги режалар билан таништирди. Унинг айтишича, Мусулмонлар идорасининг фаолияти қуйидаги етти маънавий устунга таянган ҳолда олиб борилади: ахлоқ, ватанпарварлик, тарбия, бирлик, меҳнатсеварлик, юксак маданият ва адолат.

Манба: Xs

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!