Қорақалпоғистонга осмондан номаълум темир жисм тушди (ФОТО)

Қорақалпоғистонга осмондан номаълум темир жисм тушди (ФОТО)

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳри яқинидаги Қипчоқдарё аҳоли пункти яқинига осмондан номаълум жисм тушди, деб хабар қилди Qaraqalpaqstan телеканали. 

Маълум бўлишича, дастлаб одамлар 3-4та портлаш овозини эшитган, кейин ёрқин чизиқни кўришган. Темир шар ерга катта тезликда келиб тушган ва узоқ вақт давомида ундан иссиқ ҳаво чиқиб турган. Думалоқ темир шаклидаги шарнинг икки томонида узунчоқ чиқиб турган бўлаги бор. Бир томони пачоқланган.  

Хабарда айтилишига кўра, бунай шарлар 2014 йил Қозоғистон, Перу, Бразилия ва бошқа давлатлар ҳудудларида ҳам тушган. Масалан Перуда тушган шарнинг диаметри 1 метр, оғирлиги 40 кг бўлган. 

Қорақалпоғистонга осмондан номаълум темир жисм тушди (ФОТО)

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!