Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судида 7 нафар газоконденсат ўғрилариЎзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан айбли деб топилиб, биринчи маротаба судланаётганлиги учун 2 йилдан муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.
Улар 2019 йил 9 июль кунига ўтар кечаси ҳамда 11 июль кунига ўтар кечаси “Газлинефтқазибчиқариш” МЧЖга қарашли Қорақўл тумани ҳудудида жойлашган газ қувурини тешиб, тешикка хомут ёрдамида кичкинақувур улаб, уничўл ичидаги ўзлари томонидан ҳосил қилинган сиртига селофан қоплама тўшалган ҳовузга олиб бориб, мазкур қувурдан ушбу ҳовузни газоконденсат хом-ашёси билан тўлдириб, 11 тонна, баҳоси 13.147.974 сўмли газоконденсат хом-ашёсини ўғирлашган.
Шунингдек, Ғиждувон туманида яшовчи А.Б исмли шахс ушбу ҳудуддан худди шу усулда 8 тонна газоконденсат маҳсулотиниўғирлаганлиги учун 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Ж.Садиров, Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди раиси
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат жорий этиш бўйича иш юзасидан чақирувга эътибор бермаган ва Коррупцияга қарши тергов бўлимига бормаган.