Қорабоғда яна ўт очилди, ярадорлар бор

Қорабоғда яна ўт очилди, ярадорлар бор

Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар тугагандан ва минтақада Россия ва Туркиянинг тинчликпарварлик ҳаракатлари бошланганидан бери биринчи марта сулҳ бузилган

Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигининг шанба куни чоп этилган бюллетенида айтилган.

“Россия тинчликпарвар кучлари контингенти Тоғли Қорабоғ ҳудудида вазифаларни бажаришда давом этмоқда. Йигирма учта кузатув пунктларида Россия тинчликпарвар кучлари туну-кун вазиятни кузатиб боришмоқда ва сулҳ режимига риоя этилишини назорат қилишмоқда. 11 декабр куни Ҳадрут ҳудудида сулҳ режимини бузиш бўйича битта ҳолат қайд этилди”, - дейилади бюллетенда.

Бундан аввал, 1news.az ҳам бу ҳақда хабар берганди. Яъни, 11 декабрь куни Ҳадрут қишлоғида арманлар озарбайжон ҳарбий хизматчиларига қарши қуролли провокация уюштирганидан сўнг  озарбайжон аскари яраланган. Арманистон томони ҳам бу ҳодисани тасдиқлаган. Шу тариқа, Арманистон оммавий ахборот воситалари отишма натижасида уч нафар Арманистон ҳарбий заҳирачилари турли даражадаги тан жароҳати олганини ёзган.

Бундан ташқари, бир неча кун олдин арманлар Озарбайжоннинг Azercell, уяли алоқа операторининг ускунани ўрнатаётган ходимларига ҳужум қилишган.

Озарбойжоннинг тарихий ва ажралмас қисми бўлган Тоғли Қорабоғ   ҳудудининг қайтарилиши миллатчи арман диаспораси вакилларида норозилик кайфиятини уйғотмоқда. Лекин, Озарбойжон томони арманларга ҳудудда аввалгидек бемалол истиқомат қилиши, ўзаро дўстона алоқалардан манфаатдор эканлигини таъкидлаб келмоқда. Арманистон томони эса бундай муносабатга ҳалигача ижобий таклиф билдирмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!