Қора фон ўрнида шаффоф фон — BMW логотипини янгилади

Қора фон ўрнида шаффоф фон — BMW логотипини янгилади

Немис автоконцерни BMW янги логотипини намойиш қилди. Унда аввалги қора фон ўрнини шаффоф фон эгаллаган. Оқ ва мовий секторлар - Бавария байроғи рамзлари ўз ўрнида қолган.

Компаниянинг изоҳ беришича, янги эмблема рақамли технологиялар бозорида фаол бўлган ёш сотиб олувчиларни қизиқтириши керак. Йенс Тимернинг сўзларига кўра, логотип очиқлик ва равшанликни ифодалайди.

Ушбу янгиланган логотип BMW i4 автомобилида қўлланилади. Ушбу модел кейинги йилдан серияли ишлаб чиқарила бошлайди.

BMW сўнгги марта ўз логотипини 1997 йили янгилаган эди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!