Қозоғистонда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси жойлашган “Лада Ларгус” енгил автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ТИВ хабарига кўра, ЙТҲ 19 май куни Манғистау вилояти "Бейнеу-Тажен" автомагистралининг 82-километрида содир бўлган.
Маълум қилинишича, “Лада Ларгус” енгил автомобилида 7 та одам, жумладан, 4 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.
Хабарда ЙТҲ оқибатида воқеа жойида Туркия фуқароси вафот этди, қолганлар Бейнеу туман касалхонасига жойлаштирилгани ва айни пайтда Ўзбекистон фуқароси Аширов Бобомурод Базарбоевич мазкур тиббий муассасанинг жонлантириш бўлимида қолаётгани қайд этилган.
Қолган жароҳатланганларга, жумладан, Ўзбекистон фуқароларига касалхонадан рухсат берилган. Ҳозирда Бейнеу тумани полиция бўлими томонидан мазкур масала ўрганилмоқда.
Жароҳатланган ўзбекистонликларга амалий кўмак бериш, жумладан, Б.Ашировга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун Элчихона Манғистау вилояти ва Бейнеу тумани маъмурияти билан алоқа ўрнатган.
Шунингдек, айни пайтда фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар – Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.