Қизларга Иймона, Имрона, Ясина исмларини қўйиш жоизми?

Қизларга Иймона, Имрона, Ясина исмларини қўйиш жоизми?

Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг фатво ҳайъати сайтидан исмлар билан боғлиқ саволларга жавобларни йиғдик, деб ёзади "sof.uz"

Савол: 4 ёшли қизим бор. Исми Иймона. Кеча телевизорда домла Иймона исми Исломда мумкин эмас дедилар. Шу ростми?

Жавоб: Рост. Лекин Иймон деб қўйса бўлади. Иймон сўзи мусулмон бўлмаган инсон мусулмон бўлганида “иймон келтирди”, “иймонли бўлди” дейилади. “Иймона” исм шаклида эмас.

Савол: Яқинда киз фарзандли бўлдим. Ясина деб исм куйиш истагидаман. Шу исм жоизми?

Жавоб: “Ясин” бу – Аллоҳнинг муқаддас китоби, “Қуръони карим”даги ўттиз олтинчи суранинг номидир. Лекин бу сўзнинг “Ясина” шакли йўқ. 

Савол: Набирамнинг исми Имрона. Бу исмни ўзгартириш керакми?

Жавоб: Ўзгартириш шарт эмас.Лекин бу каби исм қўйишга тавсия қилмаймиз. Шу ўринда сиз азизларга шуни таъкид билан айтиб ўтмоқчимизки фарзандга гўзал исм қўйиш ота-она ва оила бошлиқлари зиммасидаги муҳим бурчлардан бири ҳисобланади. Исм қўйишда агар ўзларингиз қўймоқчи бўлган исмнинг маъносини аҳли илмлардан сўраб олинг, чунки ҳар қандай жарангдор эшитилиши гўёки ёқимли бўлган исмлар тўғри маънога далолат қилавермайди.

Савол: Фарзандим дунёга келганида пешонасида холи бор эди. Унга Камрон деб исм қўйганмиз. Холи бн туғилган болага Холдор ёки шунга ўхшаш исм қўйиш шартми?

Жавоб: Йўқ, хол билан туғилган кишига “Холдор” деб исм қўйиш шарт эмас.  

Савол: Муҳаммадқодир исмини қойиш мумкинми?

Жавоб: Абдулқодир деб исм қўйиш мақсадга мувофиқдир.

Савол: Жаҳонгир исми динимизда ҳаром эканини баъзи манбаларда ўқиб қолдим. Шу ростми?

Жавоб: Шариатимизда бу исм ҳаром деган гап йўқ. 

Савол: Ўғлимнинг исми Абдурасул. Уни ўзгартиришим керакми?

Жавоб: “Абдурасул” эмас балки, “Муҳаммад Расул” ёки “Расул” деб атасангиз мақсадга мувофиқ бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!