Қиз бола тарбиясидаги бир хато Бутун жамиятни катта хатарга қўйиши мумкин

Қиз бола тарбиясидаги бир хато Бутун жамиятни катта хатарга қўйиши мумкин

Йиллар давомида тарбиядаги услуб ва воситалар ўзгаргани, ривожлангани сайин, бунинг ижобий томонлари билан бирга, салбий жиҳатлари ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Айниқса бу қиз болалар тарбиясида жуда хавфли ва аянчли кечиши ҳеч гап эмас.

Тенглаштириш сари 
илк қадам

Узоқ йиллар давомида миллийликдан узоқлашиб, умумийлашиши, ўзга колиплардаги тарбия маънавий бузилиш, ҳатто тарбиядаги парокандалик таълим ва тарбияни берк кўча томон буриб юборди. Миллий педагогика «оммавий маданият»нинг маъмурий марказлашган «совет халқи» таъқибида шаклланди. Зеро? тарбия инсонни болалигидан миллий одат ва анъаналар руҳида шакллантириш бўлиб, унинг асосида гендер (жинс) тарбияси ётади. Усиз ҳеч қандай тарбия хусусида гапириш мумкин эмас.
Миллий гендер тарбияси миллий қолипдан умуминсоний қолипларга ўтиши туфайли қайсидир маънода миллатнинг миллий қадриятларига дарз кетаётгани сир эмас. Афтидан хотин-қизларнинг ижтимоий мақоми ва роли режали равишда узоқ йиллар давомида миллий қолиплардан чиқарилди. Қизлар тарбияси оиланинг базавий муносабатларини шакллантириши билан миллий муносабатларда муаммоли жараёнларга сабаб бўлди. Гап ижтимоий тармоқларда оилавий, айниқса, келин ва қизларнинг ота-она, қайнота-қайнона алоқаларидаги нохуш ҳодисалар ҳақидаги хабарларнинг одатий ҳолга айланиб қолаётгани хусусида бормоқда.
Ижтимоий баркамолликда шахснинг ўз жинсига мослиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Қиз боланинг ижтимоийлашуви ўғил болаларникидан жиддий фарқланади. Уларнинг фикрлаш шакли ва даражаси ҳам ўғил боланикига нисбатан чуқурроқ ва кенгроқ. Шу билан бирга, унинг турмуш тарзида нафосат марказий ўринни эгаллаганидан феъл-атворида артистизмга мойиллик яққол намоён бўлади. Ахир, аҳоли орасида «аёл кишининг макр-хийласи қирқ эшакка юк бўлиши» ҳақидаги иборалар бежиз пайдо бўлмаган.
Масаланинг биз учун муҳим жиҳати замонавий тараққиётда аёлнинг миллий-маънавий қиёфасини ижтимоий мақом маъносида кўрмоқ орзусидир. Бугун Ўзбекистон ҳам дунёнинг глобаллашуви, айниқса, интернет ахборот коммуникация тизими таъсирида кириб келаётган «оммавий маданият» хавфидан четда эмас. Хорижий давлатлар билан алоқаларнинг беқиёс кенгайиши туфайли ҳаммамиз турли ғоялар гирдобида яшаяпмиз. Жамиятда миллий-ахлоқий қадриятларнинг қадрсизланиши, янгича ижтимоий муносабат ва ўзгаришлар қарор топиши шундан далолат беради.
Шарқона қиз тарбиясида боланинг покизалиги, хушмуомалалиги, кийинишда танасининг тўла либосланиши, уй ишларида моҳир чевар ва пазандалиги, оилавий алоқаларда ҳалимлик, отаси, ака-укаларига беғараз саранжом-саришталик хизматини адо этиши, уларнинг сўз ва шаънини ҳар қадамда ҳис этиши, онасининг ёнида меҳрибон ёрдамчи сифатида уй юмушларини тоқат билан эгаллаши асосий мезонлар саналади.
Шўролар тузуми даврида болалар боғчасидан тортиб барча соҳаларда тенглаштириш сиёсати натижасида ўғил болалар билан қизларни боғчада ёнма-ён ётиши, партада бирга ўтириши, маросимларда қучоқлашиб вальсга тушиши «жинсий уйғунлашув»да муҳим омил бўлди. 

Қиз бола ўғил болалар билан бирга яшаши ва ўқиши натижасида нафосатидан жасорат томон шаклланди. Ўғил болалар эса феълидаги зарурий жасоратлиликдан мосуво бўлиб, «гўзал йигитча»га айланди. 

Айниқса, турли ёшлар ташкилотлари қизларни фаолликка ундовчи чақириқлари билан ота-оналарининг измидан чиқариб, қиз болани сиёсий йўлга солди. Биз сунъий асосда хотин-қизлардан турли қаҳрамонлар ясаганимизни ҳеч ким инкор этолмайди.
Охир-оқибат, қиз бола ҳатто тамаки ва алкоголь билан ҳам ошно бўлди. Эндигина юз очган ғунчада жасорат гуллаб, оммавий жойларда ҳар хил ҳолатда юриш, кийинишда оврўпочалашув одатий ҳолга айланди. Бу даврда ўғил болалар билан бирга ўтириш, жамоавий ҳаётда таналарини бир-бирига «тегиб кетиши», кейинчалик қўл бериб, қучоқлашиб, айниқса, ўпишиб кўришиш қиз болани нафақат нафосат дунёсидан айириши, балки эстетик руҳий ҳиссиётида жиддий ўзгаришлар ясашга олиб келди.

Кучини кўз-кўз қилаётган кумушлар

Яқин вақтларгача қизлар оилада уй ишлари, айниқса, ошхона маликаси ҳисобланар, бичиш-тикиш санъатини момо ва оналаридан ўрганар эдилар. Энди замонавий буви ва оналаримиз қизларимизни турли ўқув марказларида ўқитиши турмушга чиқишнинг муҳим шартига айланди. Шу ўринда нафосатга жиддий эҳтиёж туғилганини қизларнинг «замонавий оқ тўй кўйлаклари» билан изоҳлаймиз. Энг қизиғи, қизларни ўғил болалардан ўзини олиб қочиш, бегона кўзлардан асраш каби хислат ўрнига намойишкороналик ўғил болалардан кўра қизларда кўринмоқда. Биз тўй кунлари нафақат келин, балки куёв йигитларни ҳам гўзаллик салонларига бориши ҳақидаги гапни эшитиб, тўғриси, ишонмадик. Афсуски, бу ҳолат тобора урфга айланмоқда.
Яна бир мулоҳазамизни талабчан ўқувчи тўғри тушунишини жуда-жуда хоҳлардик. Ўзбекистонда қизлар спортининг ривожида ўзига хосликни унутмаслик керак. Европада аёллар спорти эркаклар спорти билан айқаш-уйқаш бўлиб кетгани Европанинг бизнес муаммоларини ечишнинг янги йўлларини қидириши, деб ҳисоблаш мумкин. Бизда эса ҳамма нарсани ўйламай-фикрламай кўчириш миллий менталитетдан узоқлаштиради. Спорт­нинг қизлар учун оғир бўлган соҳаларида иштироки ҳам қиз бола миллий қиёфасида ўзгаришларни ясайдики, бу миллий қадриятларга уйғун эмас. Ахир Кумушнинг қўл-оёқ мушаклари эркакларникидек, муомаласи эса «алпомишона» бўлишини қандай тасаввур этиш мумкин?! Бу Отабекнинг феъл-атворидаги эрлик фазилатларини жиддий синдирмайдими?
Нобель мукофоти соҳиби Ч.Ломбразъе «Эркакда ҳақиқий эрлик фазилатларини аёлдан бошқа киши тарбиялай олмайди, аёл ўзининг унга тегишли экани, унда ўз ҳимоячи-боқувчисини кўриши билан эркакни эркак қилади», деганда ҳақ эди. Дарҳақиқат, қиз бола уч ёшидан бошлаб ўз жинсини англаши ҳамон ўғил болалар билан муносабатини тартибга солади. Оилада қиз тарбияси нозиклиги, унинг ўғил болалар билан муносабатини шакллантиришга қаратилган. Шу маънода, бундан қирқ йил олдин она ўғлини мактабга қизларга қўполлик қилма, дея кузатган бўлса, бугун қизига худди шу гапни айтади.

«Қуролланган қўйлар «ҳужуми»

Ўзбек қизлари кунни кун, тунни тун демай юртимиз равнақи йўлидаги фидойи меҳнатларига иқроримизни баён этган ҳолда жамиятимиз тараққиётида жинс тарбияси бузилиши ижтимоий оғишга олиб келиши масаласида фикр билдирдик, холос. Зеро, жамиятдан бир-икки қадам олдинда юриб, ижтимоий комиллигимиз йўлидаги ижобий ва салбий томонларни жамоатчилик муҳокамасига қўйиши зиёлининг бурчидир.
Ғарбона цивилизация аёлга бўлган муносабатдаги хатоси туфайли бугун «ё ҳаёт, ё мамот» масаласини бошдан кечирмоқда. Аёлларнинг «эркакларга ҳужуми» даври бошлангани туфайли мутахассислар суд орқали никоҳ ва туғилган болага оталик ҳуқуқи ва моддий таъминоти билан боғлик муаммолар гирдобига тортилди. Айни вақтда дунё миқёсида  аёлнинг бола тарбиясидан «совуш» ҳолати кузатилмоқда.
Ғарб жамиятида феминизм ҳаракати туфайли оила деган муқаддас макон вайрон бўлди. Ёлғиз она, ташландиқ болалар сони, боз устига бир жинсли никоҳ каби жирканч ижтимоий касалликлар келиб чиқмоқда. Аёлнинг ижтимоий мақоми ва роли ўзгариши туфайли эркакнинг эрлик менталитети нобуд бўлди. Инсон зотида жинснинг мақоми ва функцияси ўзгариши ижтимоий ҳалокатга олиб келиши муқаррар. Айниқса, қиз боланинг тарбиясидаги битта хато ҳам оиланинг бузилишига олиб келадики, унинг илк «чилги пази» юртимизда намоён бўлмоқда. Биз ҳар қандай садоқатли эр ўз оиласи, фарзандларини ташлаб ўзга аёл билан турмуш қуриб яшашига иқрор бўлсакда, аёл боласини ташлаб ўзга эркак билан турмуш қуришини девинатлик кўрсаткичи, деб ҳисоблаймиз. Шу ўринда эр ўз фарзандини сотиши у ёқда турсин, она ўз фарзандини сотиши ҳолатини қандай изоҳлаш мумкин?..
Республикамиз миқёсида ҳар йили бекор қилинаётган никоҳларнинг сабабларини социологик ўрганиш вақти аллақачон етиб келгани маълум. Шу маънода социология соҳасида етарли даражада илмий тадқиқот ва таҳлилларни ўтказишга қодир, давлат тараққиётига таъсир этувчи омилларни очиб берадиган мутахассисларга эҳтиёж борлигини юқоридаги далиллар тасдиқлайди.
Миллат миллий мақоми ва тараққиётида қизларнинг бўлғуси она–тарбиячи бўлиши билан ҳал қилувчи роль ўйнаши бизни ташвишлантиради. Қиз болани нафиса, латифа, наргиза, гулнора, гулбаҳор, гулсевару-гулчирой каби сифатлари бўлса, Кумушнинг руҳи шод бўлармиди? Оила деган кўрғоннинг устунлари мустаҳкам бўлиб, давлатимизнинг барқарорлиги таъминланарди. Хотин-қизларнинг эркаклар билан тенглиги деганда жисмоний тенгликни назарда тутмаслик, аёлни маънавий-ахлоқий муносабатларда фуқаролик тенглигини назарда тутиш зарур. 

Қизлар ажойиб тадбиркор бўлиб, ўғилларимиз яхшигина «уй бекаси»га айланиб қолаётгани каби ҳолатларга беэтибор бўлмайлик, ўзимизни кўриб кўрмаганга олмайлик!

Баъзи ҳолатлар шахснинг психологиясида, айниқса, аёлнинг руҳиятида латифалик ва лобарликка таъсир этиши мумкин. Биз республика миқёсида аёл қандай ҳаётни хоҳлаши ҳақида социологик тадқиқотларни ўтказмаганмиз.
Мактаб таълимида қизлар учун ҳафтада икки соат «Маликалик сабоқлари» алоҳида ўқитилса яхши бўларди. Ўғил болаларга эса «Темурбеклар» ҳарбий таълими эркак фазилатини шакллантириб, жиддий ижобий таъсирга эга бўлади. 
Бир неча оммавий жойларда ёш сингилларимизнинг эркаклар билан «даҳанаки жанги»га гувоҳ бўлдик. У ерда айб йигитда бўлмаса-да, шундай ҳақоратларни бўйқиздан эшитдикки, ҳатто илон бу сўкишлардан нафақат пўстини, балки гўштини ҳам ташлайди... Айни вақтда интернет сайтларидаги видеороликлар билан далиллашга ҳожат ҳам йўқдир. Эзгулик ва ёвузлик ижтимоий тараққиётда шаклланар экан, қиз бола тарбияси бўлмаса миллат келажагига соя тушади. Барча миллий ғам-ташвишларимиз гендер тарбиясидадир. Зеро, буюк олим Ю.Харари «Қуролланган қўйлар қуролланган бўрилардан хавфлидир», деганда инсоният жамияти ўз қонунларига таянишига эътибор қаратган. Агар замондошларимиз оила даврасида ўзларининг мактаб ёки олийгоҳга кетаётган қизлари ва сингилларига бир бора эътибор бериб қўйсалар, муродимиз ҳосил бўлар эди.

Абдирашид МИРЗАҲМЕДОВ,
Наманган мухандислик-технология институти доценти

Manba: od-press.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

"Манчестер Сити" қишда сотиб олган ҳимоячиси ёзда сотиб юборилиши мумкин

Қишки трансферлар вақтида ҳимоячи Витор Рейс "Палмейрас"дан "Манчестер Сити" таркибини тўлдирди.

Ўзбекистон Россия элчисини чақиртирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.

Ҳиндистонлик талаба Тошкент тиббиёт академиясидан норози бўлди

Унинг сўзларига кўра, тиббиётга оид фанлардан кўра инглиз тили дарслари кўпроқ ўтилади

Франция Россия Ғалаба байрамига таклиф қилинмаганидан ғазабланди

Франция Россия Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларга таклиф этилмаганидан норози.

Қодировнинг аҳволи жуда оғир: у ворис қидирмоқда

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиғи ёмонлашаётгани республикада ҳокимият алмашинуви жараёнини фаоллаштирганини "Новая газета Европа" суриштируви маълум қилди.

Қашқадарёда талабалар тренд видео олди ва,,,

Винеткага тушиш мақсадида ижтимоий тармоқларга тренд видео қилганмиз. Бу эса ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетибди.

Ҳабиб ЕЧЛда ким ғолиб бўлишини истаётганини айтди

Менинг фикримча, улар бу мавсумда ЕЧЛни ютишади. Агар тўғрисини гапирсам, уларнинг ғалабасини жуда хоҳлайман.

"Украиналиклар руслар босиб олган ҳудудларни де-факто беришга тайёр"

"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.

"Эл-класико"да "Реал" ҳужумида кимлар ўйнаши маълум бўлди

11 май куни "эл-класико" бўлиб ўтади, унда Ла Лига чемпионлиги тақдири ҳал бўлиши мумкин.

"Космос-482" Ерга қуламоқда

Яқин кунларда оғирлиги қарийб ярим тонна бўлган совет планеталараро космик аппарати Ерга қулайдиган бўлди.

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

1 майдан 500 кВт⋅соатгача бўлган янги миқдор жорий қилинди​​​​​​​

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

Иш ҳафтаси расман қисқаради — маош ўзгармайди

Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Рамзан Кадиров ўз лавозимидан озод этилишини сўради

Бу ҳақда “Чечня сегодня” хабар берди.

Навоийдаги даҳшатли ЙТҲ: “Тезлик жуда юқори бўлган”

“Ҳайдовчи ҳаракат қоидаларини бузиб, юқори тезликда ҳаракатланган. Оқибатда ўзидан олдинда бўлган автомашинани қувиб ўтаётганда йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.

Шеърлар рухсатсиз ишлатилган — Ботир Қодиров жарима тўлайди

Яна бир машҳур шоир хонанда Ботир Қодиров устидан Адлияга шикоят қилди, деб хабар бермоқда Интеллектуал мулк департаменти.

Парад куни Қизил майдонда ҳужум бўладими?

Жаҳон етакчилари бор жойга зарба? Киев бундай таваккал қилмайди.

Қироллик денгиз флоти бошлиғи истеъфога чиқди

Бу ҳақда Британиянинг Financial Times нашрига қироллик мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Трамп: Канада бизнинг 51-давлатимиз бўлиши керак

"Биз Канада билан нима бўлишидан қатъий назар дўст бўламиз. Канаданинг мен учун алоҳида ўрни бор. "Канаданинг мудофаа харажатларини ошириш қарорини олқишлайман", - дея хулоса қилди АҚШ президенти.

Покистоннинг Панжоб вилояти маъмурияти фавқулодда ҳолат эълон қилди

Покистоннинг Панжоб вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда минтақа ҳукумати раҳбари Бхагвант Манн баёнотига таяниб Реутерс хабар берди.

Украина 9 май куни бошқа минтақаларга зарба бериши мумкин, лекин Москвага эмас

Муваффақиятнинг пастлиги сабабли Қизил майдонга ҳужум қилишга уриниш даргумон. "Кўриб турганингиздек, Россиянинг барча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Москвани ҳимоя қилиш учун жойлаштирилган. Уриниш бўлса ҳам, муваффақиятга эришмайди".

Буюк Британия ва АҚШ тарифларини камайтириш бўйича келишувга яқин

Бу ҳақда Ҳисобот Financial Times газетаси икки давлат вакилларига таяниб хабар берди.

БМТ Бош котиби: Дунё Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршиликка дош беролмайди

Бу ҳақда БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик баёнотида айтилган.

ИСПР: Ҳиндистоннинг Покистонга ракета зарбалари натижасида саккиз нафар тинч аҳоли, жумладан 3 ёшли қиз ҳалок бўлди

Бу ҳақда ИСПР бош директори Аҳмад Шариф Чаудри Pakistan Daily газетасига таяниб маълум қилди.

Чехияда Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли хазина топилди

Чехия ўрмонида олтин тангалар, заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларнинг катта коллекцияси топилди дея хабар бермоқда “Fox News”.

Ўзбекистонда ноқонуний қудуқ қазиганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Бундан жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари, шу жумладан, томорқа ер участкаларини суғориш учун сувдан умумий фойдаланиши мустасно.

Ҳиндистон ҳаво кучлари тунги зарбада тўртта масжидга ҳужум қилди

Бу ҳақда Покистон армияси матбуот хизмати вазифасини бажарувчи Хизматлараро жамоатчилик билан алоқалар (ИСПР) бош директори генерал-лейтенант Аҳмад Шариф Чаудри маълум қилди, дея хабар беради Pakistan Daily нашри.

Туркия Ташқи ишлар вазири Хакан Фидан Покистонлик ҳамкасби Муҳаммад Ишоқ Дар билан телефон орқали суҳбатлашди

Суҳбат Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги сўнгги воқеаларга бағишланган.

Франция Европа тарихидаги энг йирик ҳарбий кема - янги PANG ядровий самолёт ташувчи кемасини қуришга тайёрланмоқда

2038-йилга келиб Франция ҳарбий-денгиз кучлари иккита ядро реакторига эга ва сиғими 78 минг тонна бўлган самолёт ташувчи кемани олишни режалаштирмоқда. Самолёт ташувчининг узунлиги 310 м, кенглиги 85 м бўлади. Унинг ҳаво гуруҳи ҳар хил турдаги 40 дан ортиқ самолётлардан иборат бўлади. Ҳаво мудофааси ва яқин мудофаа тизимлари, шу жумладан лазер тизимлари.

Москва–Таиланд самолёти Ўзбекистондан қайтиб кетди

Москвадан Пхукет (Таиланд)га учган самолёт Ўзбекистон осмонига келиб ортига қайтди.

Литва ва Латвия Вучич самолётига осмонни ёпди — Ғалаба кунига Москвага йўл тўсилди

"Вечерне Новости" газетаси хабар беришича, Литва ва Латвия Вучичнинг Ғалаба кунини нишонлаш учун Москвага йўл олган самолётига ўз ҳудудлари устидан учиб ўтишни тақиқлади.

Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялар пакетида БАА, Вьетнам, Туркия, Сербия ва Ўзбекистон компаниялари нишонга олинган

Financial Times маълумотларига кўра, булар Россияга чекловларни четлаб ўтишга ёрдам бераётган 20 та фирмадан иборат.

Қодиров ўзини лавозимдан озод қилиш тўғрисидаги сўзларини тушунтирди

У "кўпчилик унинг баёнотининг маъносини тушунмаган"лигини айтди

Путин Япониянинг таслим бўлишини нишонлашга боради

Россия президенти Владимир Путин ёз охири - куз бошида Хитойга ташриф буюради. Россия раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг юбилейига бағишланган тадбирларда қатнашади.

Арманистон қўшинлари Қизил майдонда пайдо бўладими?

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Пашинян Ғалаба кунини нишонлашга таклиф этилганини маълум қилди.

Венгрия ЕИ режасига қарши: “Россия газидан воз кечиш — суверенитетга таҳдид

Венгрия Россия газини ҳимоя қилмоқда.

Сиртқи таълимга қабул тўхтатилади

Президент фармонига ko’ra, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилди.

Деновда руҳий хасталикка чалинган аёл ёш болани пичоқлаб ўлдирди

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, қизча вафот этган.

Тошкентда икки автомобилда ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фарғонада Nexia-3 ва Tico тўқнашди ва ҳайдовчи вафот этди

2000 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-3 машинасини бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган.

Ла Лига жамоаси футболчиларининг бутса ва қўлқопларини ўғирлаб кетишди

Маълумотларга кўра, "Райо Вальекано" машғулот базасида спорт кийимлари, жумладан, ўйинчиларнинг кўплаб бутсалари ўғирлангани туфайли биринчи жамоа машғулотлари тўхтатилган.

Навоийдаги даҳшатли ЙТҲ: “Тезлик жуда юқори бўлган”

“Ҳайдовчи ҳаракат қоидаларини бузиб, юқори тезликда ҳаракатланган. Оқибатда ўзидан олдинда бўлган автомашинани қувиб ўтаётганда йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.

Рэпер Р.Diddy иши юзасидан суд жараёни бошланади

Агар суд уни айбдор деб топса, рэпер умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Хьюстонда отишма: 15 киши яраланди, 1 нафари вафот этди

Оқибатда 16 ёшдан 40 ёшгача бўлган 15 киши ўқ жароҳатлари билан шифохоналарга етказилган.

Ҳиндистон сув ости миналарини синовдан ўтказмоқда

Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнат Сингх синовларни шарҳлар экан, мина “Ҳиндистон денгиз флотининг сув ости жанговар имкониятларини янада оширишини” таъкидлади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалбаки дори ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланган яширин цех фаолиятига чек қўйилди

Ашёвий далил сифатида олинган мазкур дори воситалари ва асбоб ускуналарнинг умумий қиймати қарийб 10 млрд сўмни ташкил қилади.

Покистоннинг нечта атом бомбаси бор?

Россиянинг «Известия» нашри Покистоннинг ядровий салоҳиятини баҳолади.

Москвага йўл олган камида ўнта самолёт бошқа шаҳарларга қўнди

Бу ҳақда “ТАСС”ГА Москва аэропортлари ахборот хизматлари маълум қилди .

Чапақайлар кўпроқ миллиардерга айланишини тадқиқотлар кўрсатмоқда

Дунёдаги энг йирик 500 та компания раҳбарлари орасида чап қўлликлар сезиларли даражада устунликка эга.

Европа давлатларидан бири Россия билан урушга тайёрлана бошлади

Британия Россия билан уруш ҳолатида янгиланган ҳаракат режасини ишлаб чиқишга киришди. Бу ҳақда Telegraph газетаси хабар бермоқда .

Яманнинг Ходейда порти Исроил ҳужумлари туфайли тўхтатилди

“Репорт ” “ТАСС”ГА таяниб , бу ҳақда “Ансор Аллоҳ” ҳаракатидан ҳутийлар назорати остидаги Ал-Худейда вилоятидаги манба маълум қилди.

Ямандаги цемент заводи портлаши оқибатида 42 киши жароҳат олди

Бу ҳақда “Репорт” телеканали хабар берди.

Испанияда электр қуввати узилиши Франция ядро реакторининг ёпилишига олиб келди

Бу ҳақда Франциянинг РТЕ электр тармоқлари оператори хабар берди.

Европа ва Киев режими Ғалабанинг 80 йиллиги тантаналарига "соя солмоқчи"

Россия Ташқи разведка хизмати таъкидлашига кўра, 9 май куни Киев Европа давлатлари раҳбарларини “муқобил тадбир”га таклиф қилган. У ерга таклиф қилинган давлатлар таркиби Улуғ Ватан урушида мағлубиятга учраган Гитлернинг СССРга қарши коалицияси давлатларига тўлиқ мос келади.

Исроил кечадан бери Ғазо секторидаги зарбалари кескин оширди

Ал Жазеера телеканалининг хабар беришича, бугун тонг саҳардан бери Исроилнинг Ғазода давом этаётган ҳаво ҳужумларида 41 киши ҳалок бўлган.

ChatGPT бази одамларни бутун ҳаётини бузишга ҳаракат қилмоқда

Баъзилар бот билан ҳаддан ташқари гаплашиб, унинг жавобларида илиқлик ва севги "белгилар" кўришни бошлайдилар.

Андижондаги "Канада режаси" иш бермади

Андижон вилоятида Канада давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди.