Қирғизистонда ишлаб чиқарилган ўзбек автомобиллари нархи 13 минг доллардан бошланади

Қирғизистонда ишлаб чиқарилган ўзбек автомобиллари нархи 13 минг доллардан бошланади

Бу ҳақда “ДТ Техник” МЧЖ директори Фарҳоджон Дўсматов маълум қилди, деб ёзмоқда 24.kg нашри.

“Дастлабки босқичда Chevrolet ва Isuzu тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз. Енгил автомобилларнинг нархи 13 минг, юк машиналари 28 минг $дан бошланади. Биз нархларни оширмаймиз, фақат корхонани солиқдан озод қилишни сўраймиз. Бу худди Қозоғистон ва Ўзбекистондаги каби ишлаб чиқаришда бирламчи туртки бўлар эди”, - деди у.

Аввалроқ, Қирғизистон ва Ўзбекистон биргаликда автомобиль ишлаб чиқариши хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!