Қирғизистон яна Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон яна Россия ТИВга нота юборди

Нота бир қатор оммавий ахборот воситаларида 3 июн куни Москвада "махсус операция" иштирокчиларини машинасига ўтқазишдан бош тортган қирғизистонлик такси ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақидаги маълумотлар эълон қилингани юзасидан юборилган.

Қирғизистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси такси ҳайдовчисига унинг аризасига асосан “зарурий консуллик ва юридик ёрдам” кўрсатган.

Натижада жиноят таркибининг йўқлиги сабабли Қирғизистон фуқаросига нисбатан жиноий иш юритиш тугатилди”, дея таъкидлайди Қирғизистон ТИВ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!