Қирғизистон ТИВ фуқароларини Яқин Шарққа боришдан тийилишга чақирди

Қирғизистон ТИВ фуқароларини Яқин Шарққа боришдан тийилишга чақирди

Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги фуқароларини Исроил, Эрон, Ливан, Сурия, Ироқ ва Фаластин ҳудудларига боришдан тийилишга чақирди.

Вазирлик Яқин Шарқ минтақасидаги кескин вазият юзасидан фуқароларга мурожаат қилди. Унда Яқин Шарқда давом этаётган кескин вазият туфайли фуқаролардан минтақага саёҳат қилишдан тийилиш тавсия этилган.

“Шу билан бирга, юқорида келтириб ўтилган мамлакатларда бўлган фуқаролар вазият барқарорлашгунга қадар шахсий хавфсизлик чораларини кучайтириши керак”, — дейилади ТИВ баёнотида.

Шунингдек, вазирлик элчихоналарнинг фавқулодда телефон рақамлари мавжуд бўлиб, улар орқали минтақадаги Қирғизистон фуқаролари, агар керак бўлса, ёрдам ёки маслаҳат сўраши мумкинлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Эрон ва Исроил қарама-қаршилиги кучайиши шароитида фуқароларга мурожаат билан чиқиб, уларни ҳушёр бўлишга чақирганди.

Элчихона минтақадаги вазият туфайли Исроил ҳудудида бўлиб турган фуқаролардан эҳтиёткорлик ва хавфсизлик чора-тадбирларини кўриш ҳамда доимий равишда ҳушёрлик зарурлигини эслатган.

“Ушбу зиддиятли кунларда шахсий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш учун яшаб турган жойингизни заруратсиз тарк этмасликни тавсия қиламиз”, — дейилади элчихона хабарида.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!