Қашқадарёда "Nexia" автомобили портлаб кетди

Қашқадарёда "Nexia" автомобили портлаб кетди

Жорий йилнинг 27 октябрь куни соат 13:30 ларда Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган "Файз" номли чойхона биносининг рўпарасида тўҳтаб турган, ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган И.Н. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобилга ўрнатилган газ баллонда портлаш содир бўлган.

Ҳодиса натижасида ҳайдовчи И.Н. ва ушбу автомобиль йўловчиси, 2003 йилда туғилган Ш.С. оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Чироқчи тумани ИИБ, ФВБ ва прокуратураси томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!