Қашқадарёда мактаб директорига ҳукм ўқилди. У 5 йилга "кесилди"

Қашқадарёда мактаб директорига ҳукм ўқилди. У 5 йилга "кесилди"

ДХХ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Китоб тумани бўлими ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбир давомида тумандаги 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори М.Х нинг ўз хизмат хонасида фуқаро У.Б.дан спорт мураббийи лавозимига ишга киритиб қўйиш учун 1 миллион 500 минг сўм миқдордаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Яқинда Жиноят ишлари бўйича Китоб тумани судида Ғ.Остонов раислиги остида ушбу ҳолатга оид суд иши кўриб чиқилди. Унга кўра, судланувчи М.Х Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан ҳамда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!