Қашқадарёда 4 киши олов ичида қолди

Қашқадарёда 4 киши олов ичида қолди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шу йилнинг 8 январь куни соат тахминан 04:00ларда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани “Хитой” маҳалласида яшовчи 47 ёшли фуқаро Н.Б.нинг яшаш уйида ёнғин содир бўлди. Оқибатда Н.Б. ва унинг турмуш ўртоғи 38 ёшли Г.Э., 10 ёшли Д.Н., 8 ёшли А.Н.лар куйишдан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин уйдаги гилам тагига ташланган электр токи ёрдамида ишловчи пол иситгичининг қизиб кетиши натижасида содир бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!